Saturday, 29 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Жанубий Кореядаги "нолегаллар"га Ўзбекистонда жазо тайинланди

Жанубий Кореядаги "нолегаллар"га Ўзбекистонда жазо тайинландиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Агентлик огоҳлантиради Бу маълумотларни Озодликка Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги расмийси билдирди. Агентлик расмийси таъкидича¸ Кореяга ишга кетиш учун тузилган шартноманинг максимум муддати 5 йил ва шу муддат ичида Ўзбекистонга қайтиб¸ бу ҳақда вазирликка шахсан билдирмаган муҳожир¸ автоматик тарзда "нолегал" мақомига ўтади ва ундан жарима ундирилади. "Агентлик билан тузилган шартномада ëзилган¸ агар ўзи тўламаса бу жарима кафилидан ундирилади. Бу шахс(кафил)нинг кимлиги¸ иш жойи¸ паспорт маълумотлари¸ ҳаммаси шартномада кўрсатилган. Жарима миқдори Кореяда ўрнатилган энг кам иш ҳақининг бир бараварида деб белгиланган ва бу 1000 АҚШ доллари бўлади. Жариманинг миқдори "нолегаллик" муддатига боғлиқ бўлади. Бир йилгача қанча¸ бир йилдан ошса қанча¸ ҳаммаси шартнома асосида белгиланади"¸ дейди Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мутахассиси. Бу расмийга кўра¸ "нолегал" муҳожирларга нисбатан бундай жазо чоралари Жанубий Корея ҳукумати босими остида жорий қилинган
Мой аккаунт