Monday, 24 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Жиззах ҳокими фермерларни режадан ортган ғалласи пулига машина олишга мажбурламоқда

Жиззах ҳокими фермерларни режадан ортган ғалласи пулига машина олишга мажбурламоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ғалла топшириш режасини бажарган фермерларнинг ортиб қолган буғдойини давлат нархида сотишга ва уларни Асакада ишлаб чиқарилган автомобилларни кредитга сотиб олишга мажбурламоқда. Вилоят ҳокимлиги расмийси, "илғор фермерлар"га автомобиль таклиф қилинаётганини айтар экан, машиналарнинг мажбуран сотилаëтганини рад этишга уринди. Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидаги исми сир қолишини сўраган фермерлардан бири 12 июль куни режадан орттирган ғалласининг давлат нархида мажбуран ўриб олинганидан шикоя қилди. “Мен ўзимга тўқ, мошинларим бор, катта фермерлардан бириман. Агар ҳозир сизга ортиб қолган қанча буғдойимни тортиб олишгани ва менга қанақа машина тиқиштиришганини айтсам, кимлигим билиниб қолади. Хуллас гап бундай, мен пландан ортиқ, масалан, 50 тонна буғдойимни ўриб олишган бўлса, менга мажбуран Жентра машинасини беришади. Ўйлайсизки, мен хурсанд бўлдимми, деб. Йўқ, хафа бўлдим, чунки менга ҳаққи-ҳалол қоладиган ғалламни бозордан тенг ярим баравар нархида сотиб олишади”, дейди зафарободлик фермер.
Мой аккаунт