Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Жиззах ҳокими Ҳосила Раҳимова концертига билетларни мажбуран соттирмоқда

Жиззах ҳокими Ҳосила Раҳимова концертига билетларни мажбуран соттирмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Озодлик манбаларига кўра¸ Жиззах шаҳар ҳокими Асрор Қобилов хонанда Ҳосила Раҳимованинг шаҳарда янги очилган стадионда 23 июль кунга режаланган концертига сотилмаëтган билетларни мактаб¸ боғча¸ касалхона ва маҳаллаларга мажбурлаб соттирмоқда. Хонанда продюсери бу жараëндан мутлақ бехабарлигини билдирган бўлса¸ концерт ташкилотчилари бундай мажбурлашга оид саволга жавоб беришдан ўзини олиб қочди. Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаев пайшанба кунги концертга билет соттириш уч кундан бери шаҳарда ўзига хос “террор” тусини олганини айтади: - Янги очилган стадионга Ҳосила келиб¸ концерт бераркан. Ҳозир маҳалла раисларининг ҳаммаси бошини ушлаб ўтирибди. Шаҳар ҳокими уч кундан бери мажлис ўтказиб¸ билетларни шуларнинг бошига илиб қўйибди. Шаҳарда 34 маҳалла бор¸ ҳар бирининг раисига 30 тадан билет берибди. Битта билет 30 минг сўм. Агар билетларни сотмасанг¸ пулини ўзингдан ундираман¸ деб босим қилаяпти экан шаҳар ҳокими. Худди шундай¸ мактаб¸ боғча¸ соғлиқни сақлаш тизимига ҳам билет мажбуран ўтказилаяпти¸ дер экан ҳуқуқ фаоли¸ концертга билет оламан деган одам саноқли эканини қўшимча қилади. - Маҳалла фаоллари уйма-уй юриб¸ мана Ҳосила Раҳимова келаяпти¸ концертга билет олинглар деса¸ текинга ҳам олмаймиз¸ дейишаяпти экан. Ҳамма ўз ташвиши билан овора¸ рўзғор ташвиши¸ кўпчиликда пул йўқ¸ Россиядан қайтиб ишсиз ўтирганлар кўп. Концертга боришга одамларда кўп ҳам иштиëқ йўқ. Биттаям билет сота олмаган маҳаллақўмлар бор. Ҳоким уларга¸ сотмасанг¸ ревизия юбораман¸ деб қўрқитаяпти экан. Биласиз¸ маҳаллалар ëш болалик аëлларга¸ кам таъминланганларга нафақа беришни ҳал қилади. Ҳоким ўчакишса¸ бир муаммо топади-да¸ дейди ҳуқуқ фаоли.
Мой аккаунт