Sunday, 09 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Жиззахда ғалла ўримининг илк куни буғдойзорга ўт кетди

Жиззахда ғалла ўримининг илк куни буғдойзорга ўт кетдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Жиззах туманида "Қаҳрамон" қишлоқ фуқаролар йиғинидаги буғдойзорнинг 10 гектарга яқини бу йилги ҳосилга ўроқ солинган илк кун - 13 июнда ёниб кетди. Вилоят расмийлари ёнғин сабаби аниқланаётгани, ҳозир ҳокимият, ИИБ, ФВБ ва ЁХБ ходимлари ғалла ўримига чиқарилганини айтди. Фермерларга кўра, бу йил ҳосил чўғи жуда паст ва шу боис, ўрим устидан назорат янада кучайтирилган. Янги ҳосил олдидан 1 кило буғдой нархи 1500 сўмгача кўтарилди. Жиззах вилоятининг Жиззах тумани ҳудудаги "Қаҳрамон" қишлоқ фуқаролар йиғинида ўримга тайёрлаб қўйилган буғдойзорга нега ўт кетгани сабаблари ҳозирча номаълум. Вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан олинган маълумотга кўра, дастлабки суриштирув натижаси сешанба куни маълум бўлади. Бошқарманинг Озодлик мухбири билан микрофонсиз суҳбатлашган ходимлари қанча майдондаги ғалла ёниб кетгани ҳақида маълумот бермади.
Мой аккаунт