Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Зокиржон Алматов ИИВга қайтди. Вазирлик обрўсини кўтаришга ваъда берди.

Зокиржон Алматов ИИВга қайтди. Вазирлик обрўсини кўтаришга ваъда берди.У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистон собиқ Ички ишлар вазири¸ 68 яшар генерал-полковник Зокиржон Алматов яна вазирликка қайтди. 27 февраль куни Ички ишлар вазирлигида ўтказилган селектор йиғилишида вазир Пўлат Бобожонов Алматовнинг янги таъсис этилган вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланганини эълон қилди. Мазкур йиғинда бевосита қатнашган мулозим томонидан Озодликка юборилган аудиоëзувда Зокиржон Алматов¸ ўзининг вазирликка қайтиши учун президент Шавкат Мирзиëев ва Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга миннатдорчилик билдиради. "Ички ишлар вазирлигининг барча ходимлари президентимиз¸ вазир бошчилигида олдиларига қўйилган вазифаларни ситқидилдан бажариб¸ халқимизнинг олдида обрў-эътиборли бўлиб юришини ҳаммамиз тарафдоримиз. Бу ерда ман кўп эски сафдошларимни кўриб турибман. Жуда хурсандман. Жуда қийин вазиятлардан чиқиб кетдингизлар¸ ишладик¸ озми-кўпми меҳнат қилдик. Ҳозирги пайтда президентимиз¸ ҳукуматимиз вазирлик ходимларининг олдига жуда улкан вазифаларни қўйдилар.Ана шу вазифаларни бажаришда четдан қараб туриш¸ манимча¸ номардлик бўлса керак.Шунинг учун вазиримизнинг таклифини қабул қилдим"¸ дейди Алматов Ички ишлар вазирлиги йиғилишида қилган чиқишида.
Мой аккаунт