Friday, 04 September, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Zo’r TV Гулнорага муҳаббат изҳор этган шоу бизнес вакилларини кўнгилочар кўрсатувлардан четлатди

Zo’r TV Гулнорага муҳаббат изҳор этган шоу бизнес вакилларини кўнгилочар кўрсатувлардан четлатдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистондаги Zo’rTV хусусий телеканали 12 июлдан бошлаб хонанда Жаҳонгир Позилжоновни “Xontaxta” ва “Bojalar community” кўрсатувлари, қизиқчи Ҳалима Ибрагимовани эса “Sitro Shou” кўрсатуви бошловчилигидан четлатди. Озодлик Zo’rTV масъул ходимларидан олган бу хабарни Жаҳонгир Позилжоновнинг "Хоntaxta" кўрсатувидаги ҳамкорларидан бири тасдиқлади. Телебошловчи Ҳалима Ибрагимованинг маъмури ҳам, унга нисбатан норасмий тақиқ қўйилганини тасдиқлади. Zo’rTV ходимининг айтишича, кўрсатувлардан хонандалар Райҳон Ғаниева ва Зиёда Қобиловаларнинг қўшиқлари ҳам олиб ташланган.​ Озодлик Zo'rTV маъмуриятидан телевидениедаги сўнгги ўзгаришлар бўйича расмий изоҳ ололмади. ​ Маҳаллий шоу бизнеснинг тилга олинган бошловчилар атрофидаги сўнгги янгиликлардан хабардор бир неча вакилининг Озодликка айтишича, телебошловчиларнинг теледастурлардан четлатилишига уларнинг ижтимоий тармоқлар орқали Биринчи президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага муҳаббат изҳор этгани сабаб бўлган. Телекўрсатувлардан, шунингдек, бошқа баъзи таниқли хонандаларнинг қўшиқлари ҳам олиб ташланган. Ўзбекистонда концерт-томоша фаолиятини назорат этувчи “Ўзбекконцерт” муассасаси ходими кўрилган чораларнинг вақтинчалик бўлиши мумкинлигини билдирди.
Мой аккаунт