У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Шу йилнинг 31 март куни Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан "диний адоват қўзғаган"ликда гумонланиб қўлга олинган 20 ёшли Зулфия Омоновага нисбатан суд жараёни 13 май куни бошланади. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот котиби Рахат Сулаймановга кўра, Зулфия Омонова Қирғизистон Жиноят кодексининг 299 моддаси 1 банди билан "диний адоват қўзғаган"ликда айбланмоқда. - Зулфия Омонованинг уйи тинтув қилинганида "Хизбут-Таҳрир" ташкилоти варақалари топилган. Уни икки ойгача, яъни тергов якунлангунига қадар иҳибсда сақлаш бўйича Ўш шаҳар судининг қарори чиққан. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов кетмоқда. Қирғизистонда "Хизбут Таҳрир" ташкилоти экстермистик деб ҳисобланади ва бу ташкилот фаолияти тақиқланган, - деди Рахат Сулайманов.