Saturday, 22 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари чегарада бир-бирларини тошбўрон қилди

Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари чегарада бир-бирларини тошбўрон қилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тожикистон - Қирғизистон чегарасида 3 апрель куни содир этилган низода 17 нафар қирғизистонлик тан жароҳати олди, уларнинг икки нафари касалхонага ётқизилди, қолганлари биринчи тез тиббий кўмак кўрсатилгач, уйларига қайтарилди. Ҳозирча Тожикистон томонидан низода қатнашганлар орасида жароҳат олганлар тўғрисида маълумот йўқ. Аввалроқ тошбўрон пайтида бир нафар тожик чегарачиси жароҳатлангани хабар қилинган эди. Расмийлар икки давлат аҳолиси иштирокидаги низо юз берган ҳудуддаги вазият барқарор эканини билдирмоқда. Расмий хабарга қараганда 3 апрель куни юз берган низога Қирғизистоннинг Боткен тумани Учдўбў қишлоғидан ўтувчи чегара чизиғига қирғиз фуқароси девор қура бошлагани сабаб бўлган. Тожикистоннинг Сўғд вилояти Исфара туманига қарашли Хўжали қишлоғи аҳолиси икки давлат ўртасида аниқланмаган ва баҳсли бўлиб турган ҳудудга девор қурилаётганига қарши норозилик билдиришган. Шундан сўнг вазият таранглашиб, воқеага жойига ҳар икки томонадан 50 нафарга яқин одам йиғилган ва томонлар бир-бирини тошбўрон қилган.
Мой аккаунт