“Агробанк”нинг Норин тумани филиали мулозими ўзини осиб қўйди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
“Агробанк”нинг Наманган вилоят, Норин туманидаги филиали мулозими, 5 фарзанднинг отаси, 50 яшар Орифжон Маматқулов ўз жонига қасд қилиб, нобуд бўлди. Банкнинг Конверсион операциялар бўлими бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган Маматқуловнинг ўзини нега осганлиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Бироқ уни яқиндан таниганлар фикрича, суиқасд унинг иш жойидаги муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Норин туман ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозимининг Озодлика айтишича, Орифжон Маматқулов ўз жонига 7 октябрь куни эрта тонгдақасд қилган: “Норин туманининг Ҳаққулобод шаҳри, Сирмоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Орифжон Маматқулов эрталаб тахминан соат 7ларда ҳовлисининг тандирхона тўсинига арқон боғлаб ўзини осган. Яқинлари уни кўриб қолгандан сўнг, дордан ечиб олиб Тез ёрдамга хабар берган. Норин тумани марказий шифохонаси унинг бўғилиб ўлганини тасдиқлаган. Бу иш юзасидан туман прокуратураси жиноят иши очган”, деди ички ишлар бўлими мулозими.