У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Наманган вилояти, Чуст тумани, Баймоқ қишлоғилик фермер якшанба, 22 июнь куни дала шийпонида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган норасмий манбанинг марҳумнинг яқинларига таяниб айтишича, жонига қасд қилган чустлик ўзининг фермерлиги билан боғлиқ муаммолар олдида ожиз қолган.
Норасмий манбадан олинган хабарни ўз жонига қасд қилган Қурбонтой Усмоновнинг 22 июнь, маҳаллий вақт билан соат 14 да бўлиб ўтган дафн маросимида қатнашган, исми айтилмаслиги сўраган баймоқлик йигит тасдиқлади. 1970 йилда туғилган марҳумнинг балоғатга етган бир қизи борлиги айтилди.
Дафн маросимида қатнашган баймоқликнинг айтишича, қишлоқликлар орасида "Қурбонтой вос-вос касалига учраб қолган экан, деган гап тарқаган".