У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
OzodMikrofon рукнига Намангандан боғланган 60 яшар Муҳаббат Холматова президентдан икки масалада ёрдам сўради. Унинг иддао қилишича, ишсиз бу аёл шу кунда қамоқда бўлган икки ўғлининг уйида қолган 5 та боласини аранг боқмоқда, 2010 йилдан бери қамоқдан қолаётган бир ўғли эса оғир қийноқларга солинган. ИИВ Жазони ижро этиш бошқармаси қийноқ иддаосини рад этди, аммо Холматованинг аризаси кўрилиб, ижобий чора кўрлишини ваъда қилди. Қамоқхонадаги қийноқ иддаоси Муҳаббат Холматованинг икки ўғли - 1977 йилда туғилган Алишер Абдужабборов, 1984 йилда туғилган Шавкат Абдужабборовлар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 244-моддаси асосида айбланиб, 2010 йилда озодликдан маҳрум этилган. Аёлнинг иддао қилишича, ҳозирда қамоқхонада сақланаётган ўғли Алишер Абдужабборов бир неча ой аввал Навоийдаги 64/46-қамоқхонада қийноққа солинган.