Эрон ўзини исломий эканини ва оламдаги зўравон йирик кучлар томонидан Сурияни қулатишга – Суриянинг мусулмон халқига ёрдам кўрсатиб – йўл қўймаганини даъво қилади.
Эрон гўё мусулмонлар ақлини юритмайдиган кардек ёки кўрмайдиган кўрдек иш юритмоқда. У ўзининг сиёсий позицияларини исломий позициялар деб даъво қилмоқда ва мусулмонларни бир-бирларига қарши тоифачилик асосида гижгижлаб шайтоннинг ишини қилмоқда. Натижада мусулмонларни кўрлик фитнасига дучор қилмоқда, ўзининг зобитларини, аскарларини ва тоифачи тўдаларини «ўз муқаддас вожиб вазифалари»ни бажаришлари учун юбормоқда. Уларни динни мудофаа қилиш учун юбораётгани йўқ, аксинча Суриядаги мусулмонларни ўлдириш учун, жиноятчи, жосус, илмоний режимни мудофаа қилиш учун юбормоқда. Бу режим ҳақида унинг қонхўр бошлиғининг ўзи «У (яъни режим) илмонийликнинг бу минтақадаги охирги қалъасидир» деди. Бугина эмас, балки Эрон Сурияда кофир, илмоний, фуқаролик бошқаруви бўлишини ҳам талаб қилмоқда. Хўш, Эрон халқи ўз ҳокимларига ишоняптими ёки ўзларининг ёмон ишларини яшира олмаётган саллалиларга алданмоқдами. Аслида ақлини юритмайдиган кўр, карларгина алданади. Улар: барча ёмонликлар сабабчиси мана бу Саудия, деб айтишлари мумкин! Биз шундай деймиз: Эрон ва Саудия ёмонликда ҳам, Аллоҳ динидан йироқликда ҳам баб-баравардир!