Video yoqdimi? unda istemolchi-potrebitel (истеъмолчи-потребитель) kanaliga obuna bo`ling va qong`iroqchani bosing!
Qo`shimcha ma'lumotlar uchun:
?WEB SITE: https://istemolchi-info.uz ?
?TELEGRAMM: https://t.me/istemolchiinfouz ?
?INSTAGRAM: https://www.instagram.com/consumersfe... ?
?TWITTER: https://twitter.com/FargonaI ?
Federatsiyaning qisqa raqamli yagona ishonch telefon raqami - ☎️?1️⃣0️⃣9️⃣1️⃣
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 13 сентябрида қабул қилинган «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорида жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтириш, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда китобхонлик маданиятининг ўрни беқиёс экани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ушбу йўналишда тегишли ҳуқуқий-меъёрий базани мустаҳкамлаш, ташкилий-амалий ишларни замон талаблари асосида олиб бориш, бу масалага кенг жамоатчиликни жалб этиш бўйича кейинги пайтда бирмунча ишлар амалга оширилаётгани эътироф этилиб, айни вақтда соҳада ечимини кутаётган бир қатор муаммолар борлиги айтилди. Хусусан, халқимиз, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, жойларга, таълим муассасаларига вақтида ва мақбул нархларда етказиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, фарзандларимизда болаликдан бошлаб китоб, жумладан, электрон китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал этиш долзарб вазифа бўлиб қолаётганига ҳам алоҳида урғу бериб ўтилди.
Қарор эълон қилинганидан ҳеч қанча вақт ўтмай, Президентимиз томонидан «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус» илгари сурилди. Ундан кўзланган мақсад ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишдан иборат.
Ҳақиқатан ҳам, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ аҳамият касб этмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан жойларда “Истеъмолчи кутубхонаси”, “Истеъмолчилар уйи” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар режалаштириб олинди. Федерация тизимидаги ташкилотлар ичида биринчи бўлиб Олтиариқ туманида “Истеъмолчи кутубхонаси” бунёд этилди ва фойдаланишга топширилди. Кутубхона бугунги кунда туман аҳолиси, аввало ёшлар учун хизмат кўрсатиб келмоқда.
Шундан сўнг Фарғона вилоятининг Риштон туманида қуриб ишга туширилган “Истеъмолчилар уйи” ҳам “Истеъмолчилар кутубхонаси” ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг маъмурий биносини ўзида мужассам этган республикадаги биринчи комплекс бўлди. Бугунги кунда Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчасида “Истеъмолчи кутубхонаси” фаолияти, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида эса “Истеъмолчилар уйи” фаолияти йўлга қўйилган.
Президентимизнинг юқоридаги қарорлари ва Бешта муҳим ташаббусларини амалга ошириш доирасида Бағдод ва Фарғона туманларида амалга оширилган лойиҳалар ҳам “Истеъмолчи кутубхонаси” ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти маъмурий биносини ўзида мужассам этган яхлит “Истеъмолчилар уйи” комплексини ташкил қилди.
Кўзланган мақсад туман жамиятига турли масалаларда ташриф буюраётган истеъмолчилар бу ерда нафақат ўзларини қийнаб турган муаммолари билан мурожаат қилишлари, бепул ҳуқуқий маслаҳат олишлари, кутубхонада маънавий озуқа олишлари учун ҳам шароит ҳозирланмоқда.
Фарғона туманида амалга оширилган лойиҳанинг ўзига хос жиҳатларидан бири бу ерда “Истеъмолчилар уйи” комплекси биносининг иккинчи қавати тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун мослаштирилганлиги бўлди. Хусусан, ҳозирда бу ерда туман ҳокими Илҳомжон Носиров ташаббуси билан тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйиладиган бўлди. Натижада 10 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.
«Истеъмолчилар уйи»нинг очилишида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов бошчилигидаги федерация марказий аппарати масъуллари, тизимнинг вилоят ҳудудий бирлашмалари ва туман (шаҳар) жамиятлари раҳбар ва масъул ходимлари, Бағдод ва Фарғона туман ҳокимликлари маъсуллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.