У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Бачабозлик Ўзбекистон ҳудудлари, Афғонистон, Туркия ва Марказий Осиёда қадимдан бўлган.
Аёллар рақс тушиши тақиқланган жамиятда ёш ўғил болаларга аёл кийимини кийдриб, рақс туширишган.
Бачабозлик Ўзбек маданиятида ҳатто махсус жанр яратишга асос солган ва бачабозлик ашулалари яратилган.
Жонон бўламан деб, ҳаммани куйдирасанми мисралари билан бошланадиган бачабозлик ашуласи ҳали ҳамон Ўзбекистонда машҳур.
Бироқ бу анъананинг даҳшатли ва фожеали жиҳати ҳам бор: Кўпинча бача деб аталадиган бу болалар жинсий зўрланган.
Ўзбекистонда 20-асрда йўқолган бу одат, Афғонистонда ҳамон тирик.
Етим ёки қаровсиз болаларни қуролли ёки бой одамлар бача сифатида сақлашади.
Уларнинг кўпи жинсий таҳқирланади ёки зўрланади.
ББС Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил 2010 йили Афғонистон шимолидаги ўзбеклар орасида бачабозлик тарқалишини ўрганган.