Monday, 10 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Гурлан ҳокими ёш фермернинг бошида курси синдирди

Гурлан ҳокими ёш фермернинг бошида курси синдирдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими Алишер Салаев 11 март куни ҳокимлик залида ўтказилган мажлисда мажруҳ фермер отаси ўрнига йиғилишга келган 22 яшар Дилшод Дўстметовни ҳақорат қилиб, стул билан бошига урди. Озодликка бу мажлисдан ëзиб олинган аудио тақдим этилди. Воқеа гувоҳларининг айтишларича, 12 нафар фермернинг зал саҳнасига чиқариб ҳақорат қилиниши ва бир фермернинг калтакланишига мажлисда қатнашган туман прокурори ва ички ишлар бўлими бошлиғи томошабин бўлиб қараб турган. Фермерларни ҳақорат қилиб урганини инкор қилган туман ҳокими, Озодлик тасарруфида аудиоёзув борлигини эшитганидан сўнг, алоқани узди. Гурлан тумани ҳокимлиги залида 11 март куни соат 11да ўтказилган йиғилишда иштирок этган фермерлардан бири Озодликка туман ҳокимининг фермерларни ҳақорат қилгани ёзилган аудиоёзувни тақдим қилди.
Мой аккаунт