Monday, 17 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Гувоҳлар: Бухоро ҳокими мадраса директорини онасидан сўкди, усталарни уриб, соқолини олдирди

Гувоҳлар: Бухоро ҳокими мадраса директорини онасидан сўкди, усталарни уриб, соқолини олдирдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев президент Мирзиёвнинг 16 февралга режалаштирилган Бухоро вилоятига сафари олдидан бино таъмирини тўлиқ тугатолмаган мадраса директорини онасидан ҳақорат қилди, устабошинининг қорнига мушт туширди. 10 февраль куни содир бўлган бу воқеа ҳақда Озодликка хабар берган бир-биридан мустақил манбаларга кўра, устабошининг қаршилигига учраган ҳоким милиция ходимларини чақиртириб 40 нафар устани ички ишлар бошқармасига олиб кетишни буюрган. У ерда ҳақоратланган ва калтакланган усталарнинг соқоли олдирилган.
Мой аккаунт