Хитой дунёдаги энг баланд бинони 90 кунда қурмоқчи
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Хитойлик муҳандислар Шанси шаҳрида баландлиги 838 метр бўлган 220 қавтли бинони 90 кун ичида қуриб битказишни мўлжаллашмоқда.
Шанси Хитой марказий қисмидаги Хунан вилоятининг маъмурий марказидир.
Бу шаҳарда "Sky Citi" номини оладиган осмонўпар бино қурилиши 628 миллион АҚШ долларига баҳоланган иншоотни қуриш ишлари шу ой охиридан бошланиши кутиляпти.
Бунинг учун аввалдан тайёрланган махсус материаллар ишлатилади. Бундай усул 2011 йилнинг декабрида Хунан вилоятида 30 қаватлик меҳмонхона биносини 15 кун ичида қуриб битказиш учун ишлатилган.