У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Афғонистоннинг ДОЙИШ, Толибон ва Афғон ҳукумати қўлидан-қўлига ўтиб турувчи беқарор бир ҳудудида полиция хизматида ишлаш нимани англатади? Айниқса у аёл қиши бўлса... Латифа Ёдгорга кўра, бу том маънода ҳар куни ўлим билан юзлашишдир. У ҳаётига бўлган таҳдидлар боис Дарзобдаги уйидан қочишга мажбур бўлган. Аммо фаолиятдан тўхтагани йўқ. Латифа ҳозирда зўравонликлар туфайли бошпанасиз қолган инсонларга кўмак беради.