У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Фақат Ўзбекистонга девор-дармиён қўшни Афғонистонда.
Дунёнинг аксарият мусулмон давлатларида Қурбон Ҳайити арафасида қўй-мол нархининг кескин кўтарилиши янгилик эмас. Бу воқеълик одатий тус олиб қолган.
Аммо Афғонистоннинг Ўзбекистонга шундоққина қўшни шимолий Балх вилояти аҳолиси бу йил хурсанд.
Негаки, қурбонликка сотилаётган мол-қўйнинг баҳоси бу йил кескин арзонлаган.
“Битта яхши қўйни 100-110 АҚШ долларига бемалол сотиб олиш мумкин”.
Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра эса, бугун қурбонликка қўй олмоқчи бўлсангиз, дейлик, пойтахт Тошкентда у сизга 135 АҚШ долларига тушади.
Вилоят маркази Мозори Шарифдан мухбиримиз Ҳаёт Шайбоннинг хабар беришича, Ҳайит арафасида харидорларнинг кайфларини чоғ қилган бу каби ҳолат сотувчиларнинг яхшигина шикоятларига сабаб бўлмоқда экан.
Аммо улар “қилган шунча меҳнатларига куйиб қолганликлари”ни айтишаётган эса-да, “одамлар хурсанд бўлишса бўлди”, дея қўшимча қилишни ҳам унутишмаган.