Қирғизистоннинг Туямўйин қишлоғи аҳли қўшни кўчага ўтиш учун бир кун йўл юради
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Биз туямўйинликлар тиканли сим ортидаги қариндошларимизникига ўтолмай қийналиб кетдик, чегара масаласи қачон ҳал бўлади?!
Жавобини билиш истагидан кўра норозилик изҳори кучлироқ бўлган бу савол Озодликка Ўзбекистон -- Қирғизистон давлат чегарасига туташ, Ўш вилояти Аравон туманига қарашли Туямўйин қишлоғидан келди.
Умумий узунлиги 1378 километрни ташкил этувчи ўзбек-қирғиз чегарасининг баҳсли бўлиб қолаётган 320 километрини аниқлаш масаласи ўз ечимини кутмоқда. Қирғиз расмийларига кўра, Ўзбекистон томони ечимни топишга ошиқмаяпти.
Бундан 5 йил муқаддам ўзбек -- қирғиз чегараси чизиғида - Жалолобод вилояти Новкен тумани билан Андижон вилояти Пахтаобод тумани чегараси- да жойлашган Чек қишлоғи аҳли Қирғизистоннинг ўша пайтдаги Президенти Қурманбек Бакиевга мурожаат қилиб, ўзларини Қирғизистон ҳудудига кўчиришини талаб қилган эди.