Thursday, 16 July, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Коллеж ва лицейларда қизлар тиббий кўрик ўтказ

Коллеж ва лицейларда қизлар тиббий кўрик ўтказУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкент коллеж ва лицейларида ўқиëтган қизлар оммавий тарзда поликникаларга олиб келиниб¸ бу ерда уларнинг умумий жисмоний саломатлиги¸ хусусан гинекологик соғлиғи текширилмоқда. Бу ҳақдаги хабарни Озодлик мухбири суҳбатлашган Тошкентдаги лицей ўқувчи қизлари тасдиқлашди. Тошкентдаги оилавий поликлиникаларда қизларнинг умумий саломатлик даражаси ултра товушли мосламалар воситасида текширилмоқда. Тошкент лицейларидан бирида ўқийдиган 17 яшар қизнинг Озодликка айтишича текширувлар асосан қизларнинг иккиқат бўлган-бўлмаганини аниқлашга қаратилган. Озодлик боғланган Тошкент¸ Самарқанд ва Нукусдаги коллежларнинг ўғил бола ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилмаяпти. Тошкентдаги Политехника коллежи қизлари шу йил октябр ойидан бошлаб оилавий клиниканинг гинекология бўлимида текширувдан ўтказилмоқда. Бу маълумотни Озодликка билдирган коллеж директорига кўра¸ қизларни гуруҳ- гуруҳ қилиб тиббий кўрикдан ўтказиш тадбири коллеждаги маънавият мажмуаси раҳбари зиммасига юклатилган.
Мой аккаунт