Thursday, 13 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Маҳмуд Ражаб озод - Оллошукурова тақдири эса номаълум

Маҳмуд Ражаб озод - Оллошукурова тақдири эса номаълумУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
“Тошкентга юриш” қилгани учун қамалган 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб ўн кунлик ҳибсдан сўнг 3 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 15.30 да озод этилди. Блогер Нафосат Оллошукурованинг тақдири эса номаълум. Гарчи 3 октябр куни, соат 15.30 лар атрофида Оллашукурованинг мессенжер тармоғидаги аккаунти 10 дақиқага қўшилгани кузатилди. “Элтуз” унинг яқинлари билан боғланишга ҳаракат қилмоқда. 25 сентябр куни Урганч шаҳри маъмурий суди раиси Дилмурод Очилов, “Тошкентга юриш” ташкил қилгани учун айбланган Маҳмуд Ражаб ва ҳаракатни ёритган блогер Нафосат Оллошукуровага ўн сутка маъмурий жазо қўлланилганини очиқлагани, шоир Маҳмуд Ражабнинг эса адвокатдан воз кечгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Нафосат Оллошукурова 24 сентябр куни тунда уни уришгани, аҳволи оғир экани тўғрисида қамоқдан бир СМС чиқаришга ҳам улгурган эди. “Элтуз” манбаларига кўра, “Тошкентга юриш” иштирокчиларини ИИБ ходимлари автобусга тиқиб олиб кетишаётган пайтда Нафосат Оллашукурова ва камида яна бир аёл калтакланган. Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Ражаб шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини Ўзбекистонга олиб кирганликда асоссиз айбланиб терговга тортилган. “Элтуз” нашри шоир Маҳмуд Ражаб ва воқеаларни ёритган блогер Нафосат Оллошукурова тақдири билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.
Мой аккаунт