Мирзиёев Ўзбекистонда газ соҳасида монополияни йўқ қилишга интиляпти
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Президент Мирзиёевнинг 20 апрелда имзолаган қарорига мувофиқ, Ўзбекистоннинг баъзи туманларида 1 июндан бошлаб табиий газни сотиш хусусий операторларга ўта бошлайди.
Қарор газ таъминоти тизимига бозор механизмларини жорий этиш ва самарали бошқариш тизимини яратиш мақсадида қабул қилингани таъкидланади.
Қарорга кўра, хусусий операторлар танлов бўйича саралаб олинади.
Уларга газ савдоси ҳажмининг 21 фоизидан кўп бўлмаган комиссия мукофоти кўзда тутилган.
Хусусий операторлар, ходимлари сонидан қатъи назар, ягона солиқ тўловини тўлайди, дейилади қарорда.
Тошкентдан иқтисодчи Анвар Ҳусаиновнинг ишонишича, мазкур қарор билан президент Мирзиёев Ўзбекистонда узоқ йилларда шаклланган "сунъий" монополияни йўқ қилишга интиляпти.