Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Москвада ўзбек муҳожирининг қизини даволаш учун хайрия бошланди

Москвада ўзбек муҳожирининг қизини даволаш учун хайрия бошландиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Москвалик шифокорлар андижонлик 16 яшар Гулмирахонни мураккаб жарроҳлик операциясига тайёрламоқдалар. Россиянинг Н.Приоров номидаги Травматология ва ортопедия касалликлари бўйича марказида ўтадиган амалиёт учун ҳозир маблағ йўқ. Аммо ўспиринни оғир хасталикдан даволашга қаратилган амалиётни ўтказишга астойдил бел боғлаган шифокорлар хайрия акцияси ташаббуси билан чиқдилар. Москванинг Дмитров шаҳрида меҳнат қилаётган 43 ёшли андижонлик Неъматжон Россия пойтахтига сколиознинг оғир шакли билан касалланиб қолган 16 яшар қизини олиб келиб, уни бу касалликдан даволаш имконияти борлигига ишонч ҳосил қилди. Бу хасталик ўсмир ёшида бўлган болалар, айниқса, 9-16 ёшларда бўлган қизалоқларда учрайди. Бу хасталикка чалинган ўсмирларда умуртқа поғонасининг нормал ривожланиши бузилиб, бемор букри бўлиб қолади.
Мой аккаунт