Friday, 21 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

NTT телеканали эфирга қайтишга тайёргарлик кўрмоқда

NTT телеканали эфирга қайтишга тайёргарлик кўрмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўтган йили эфирдан олиб ташланган, Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишлилиги айтиладиган NTT телеканали яна эфирга қайтишга тайёргарлик кўрмоқда. Телеканал ходимларининг айтишича, NTTнинг номи бошқа бўлади ва кўрсатувлар ҳозирча фақат кабель орқали узатилишига рухсат берилган. Ўтган йилнинг октябрь ойида ёпилган NTT телеканали энди бошқа ном билан яна эфирга қайтмоқчи. Бу ҳақда хабар берган ўзбекистонлик мустақил журналист Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, фаолияти тўхтатиб қўйилган телеканалда тайёргарлик ишлари бошланиб кетган: - Мен телеканал ходимлари билан гаплашдим. Уларнинг айтишича январь ойидан бошлаб Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига бир неча бор аризалар берилган экан. Анча пайт бу аризаларга жавоб берилмаган. Ва янги хабар шундан иборатки, уларга ёз ойларидан бошлаб фақат кабель телевидениега чиқишга рухсат берилибди, - деди Абдураҳмон Ташанов.
Мой аккаунт