Озодликнинг Ўзбекистондаги биринчи мухбири OzodNazar меҳмони
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Шу кунда бир кам 80 га кирган олим ва журналист Тоҳир ака Умаров билан радиомиз ҳақида, унга ўзбек тингловчилари ва мамлакат раҳбариятининг муносабати ҳақида, ўтган чорак аср давомида бу муносабатда юз берган ўзгаришлар тўғрисида суҳбатлашдик.
Тоҳир ака Умаров -- "Озодлик" радиосининг Ўзбекистондаги биринчи мухбири. У киши 1980-йиллар охири -- 1990-йиллар бошида ўша даврдаги жўшқин ижтимоий-сиёсий воқеаларни кенг ёритган, долзарб таҳлилий мақолалари билан танилган журналистдир.
Тоҳир ака 2 олий мактабни -- Ўрта Осиё Политехника ва Тошкент Кечки педагогика олийгоҳларини тамомлаган.
Илмий ва ижтимоий журналистика соҳасида фаолият юритган. 14 жилдли Ўзбек Совет Энциклопедиясининг тузувчиларидан бири. Энциклопедия бош таҳририятининг Илмий ва адабий назорат таҳририяти мудири бўлиб ишлаган.
Фан ва техника соҳасида Беруний мукофоти соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (журналистика соҳасида).
Ҳозир у киши бир кам 80 ёшдалар.