Ўзбекистонда 1 октябрдан электр, газ, коммунал хизмати тўловлари, иссиқ сув, марказий иситиш тизими тарифлари оширилди. Озодликда янги OzodNavigator дастурининг биринчи сонида Ўзбекистондан ташқи дунёда бунга оид вазият қандай, деган саволга жавоб изладик.
Ўзбекистонда 1 октябрдан электр энергияси нархи 7 фоиз, газ нархи 8,5 фоизга ошди. Коммунал хизмати тўловлари, иссиқ сув, марказий иситиш тизими тарифлари ҳам 5 фоиздан 10 фоизгача оширилди.
Қиш мавсуми арафасида электр, газ, совуқ ва иссиқ сув, коммунал химзати тўловлари ўзбекистонликлар учун долзарб муаммога айланади. Бир тарафдан тирикчилигини зўрға ўтказаётган оддий ўзбекистонлик даромадининг каттагина қисми ана шу тўловларга ундириб олинса, иккинчи томондан, ҳақи ойлик маошидан ушлаб қолинганига қарамасдан, электр ва табиий газ куз-қиш мавсумида аксар ўзбекистонликларга етиб бормайди.