Monday, 03 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Президент сайлови арафасида Самарқандда қишлоқлар газдан узиб қўйилмоқда

Президент сайлови арафасида Самарқандда қишлоқлар газдан узиб қўйилмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Самарқанд вилояти Иштихон тумани қишлоқлари табиий газдан узилмоқда. Ўзбекистон президенти сайлови арафасида туман қишлоқларини умуман газсиз қолдириш чораси Самарқанд вилояти ҳокими қарори билан амалга ошаётгани айтилмоқда. Расмийлар бу қарорни аҳолининг газдан қарзи кўпайиб кетгани билан изоҳламоқда. Лекин Самарқанд вилояти газ бошқармаси вакили, Озодлик билан ўзаро суҳбатда, қишлоқ ҳудудларининг табиий газдан узиб қўйилиши Ўзбекистон газ экспорти ҳажмини ошираётгани билан боғлиқлигини билдирди. 18 март куни Иштихон туманининг камида бешта қишлоғи аҳолига газ етказиб бериш тизими қувурларидан узиб қўйилди. Бу қишлоқлардан бирида истиқомат қилувчи Озодлик манбасига кўра, Шайхул Ислом, Ровот, Дамариқ, Тангатепа ва Чақа қишлоқларида чоршанба куни қувурларни асосий газ трассаларидан узиб қўйиш ишлари битказилган. Унинг айтишича, жорий ой охирига қадар, яъни Ўзбекистон президенти сайлови кунлари Иштихон туманининг аксар қишлоқлари табиий газдан узилади.
Мой аккаунт