Friday, 21 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Каримов берган томорқага қурилган уйларни Иштихон ҳокими уч кунда бузмоқчи

Каримов берган томорқага қурилган уйларни Иштихон ҳокими уч кунда бузмоқчиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Самарқанд вилояти Иштихон тумани ҳокими Янгиккент қишлоқ фуқаролар йиғини Чилликчи қишлоғида яшовчи 8 хўжаликка уй-жойларини бузиб ташлаш учун 3 кун муҳлат берди. Туман ҳокими Озодлик билан суҳбатда мазкур хўжаликлар эгаларини давлат ерларини ноқонуний ўзлаштириб олганликда айблади. Уйлари бузилиши кутилаётган одамларнинг баъзилари Озодликка умуман бошпанасиз қолишлари мумкинлигини айтaди. Суд ҳукми 26 май куни Иштихон ҳокими, прокурори, ички ишлар идораси бошлиғи ва суд ижрочилари назорати остида саккизта хўжаликка қарашли томорқаларда қурилган пойдеворлар ва молхоналар бузиб ташланган.​ Уйлари бузиб ташланиши мумкинлигидан хавотирга тушган Чилликчиликнинг Озодликка Telegram орқали юборган видеотасвирларда бульдозер ва экскаватор воситасида айрим томорқаларда қурилган пойдеворлар бузиб ташланаётганини кўриш мумкин.
Мой аккаунт