У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
"Қурултой" эшиттиришида Марказий Осиëда сув муаммоларини муҳокама қилган суҳбатдошларнинг муштарак фикри ана шундай бўлди. Пайшанба куни Россия ва Ўзбекистон Қамбарота ГЭСини текширувдан ўтказишга келишгани боис "Қурултой"да айни мавзуни муҳокама қилдик. Москва ва Бишкек Қамбарота ГЭСини қуриш юзасидан 2009 йилда келишувга эришганидан кейин расмий Тошкент бу борада ўз xавотирларини баëн қилган эди. Қозоғистонга сафар қилган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Тожикистонда Роғун ва Қирғизистонда Қамбарота ГЭСларини қуриш режаларига минтақада "уруш"ни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. Бу баëнотдан уч ой ўтиб АҚШ Миллий разведка кенгашининг "Глобал тенденциялар 2030: Муқобил дунё" номли янги ҳисоботида 2030 йилгача Марказий Осиёда сув билан боғлиқ можаролар юзага келиш эҳтимоли илгари сурилди. "Қурултой" эшиттиришида қатнашган минтақа интеграцияси бўйича таҳлилчи олим Фарҳод Толипов сув муаммоси Марказий Осиë давлатлари учун келишиб ишлашга етаклайдиган омил эканлигини таъкидлади.