Термиз шаҳар ҳокими одамлар яшаб турган уйлар томини қўпортирмоқда
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри марказидаги икки қаватли уйларнинг томи эгалари рухсатисиз қўпориб ташланмоқда. Бу уйларда яшаётганларнинг Озодликка айтишича, ҳокимлик шу усул билан бузилишга тушган уйлардан одамларни чиқишга мажбурламоқда. Шаҳар ҳокимлигиинг Озодлик боғланган расмийлари бу эътирозларга изоҳ беришдан ўзини олиб қочди. Термиз шаҳар ҳокимининг шаҳарни реконструкция қилиш қарорига кўра, Ат-Термизий кўчасидаги икки қаватли 2,4,6,8-уйларнинг томи қўпориб ташланмоқда. Бу ҳақда Озодликка шикоят қилганларга кўра, ҳокимлик шу йўл билан одамларни уйидан ҳайдаб чиқармоқчи.