Wednesday, 29 July, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тошкентдаги кўпқаватли уй деворига таниқли рассомлар ишлаган мозаика ўчириб ташланди

Тошкентдаги кўпқаватли уй деворига таниқли рассомлар ишлаган мозаика ўчириб ташландиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкентнинг Юнусобод тумани, 11 квартал, 17 уй ëн деворига Францияда туғилиб, СССРда ишлаган таниқли ака-ука рассомлар Петр ва Николай Жарскийлар тарафидан 1966 йили яратилган мозаика устини оқ бўëқ билан бўяб қўйишди. Ўзбекистон маданият вазирлиги мулозими Озодлик билан суҳбатда «вандализм» деб баҳолаган қилмиш 12 июль куни амалга оширилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мулозимига кўра¸ мозаикани бўяш ишлари Юнусобод туман коммунал таъмирлаш-тиклаш авария хизмати хизмати ходимлари тарафидан амалга оширилган. Хизмат ишчилари эса, асарни ўчириш борасидаги буйруқни Юнусобод туман ҳокими Бахтиëр Абдусаматов берганлигини Озодлик мухбирига айтишди. Туман ҳокимлиги бу ҳодиса борасида Озодлик саволига жавоб бермади.
Мой аккаунт