35 ёшли қаҳрамонимиз Тожикистонда туғилган. Онаси Ўзбекистон, отаси эса, Тожикистондан. Отаси ҳам ярим тожик, ярим ўзбек, ўзи ҳам худди шундай йигитга турмушга чиққан. Тақдирнинг ҳазилини қарангки, онаси-ку, майли, отасининг ҳам кўпчилик яқинлари Ўзбекистонда яшашади. Шўролар давридан ўша ерда қолиб кетишган. Аммо, унинг бизга айтишича, Ўзбекистонга сўнгги бор 11 йил бурун борган. Бу икки қўшни давлат ўртасидаги чегара эса, 20 йил деганда, яқинда очилган.У ёпиқ қолган чегаралар сабаб, оиласи, ўз бошига тушган кўргўликларни ана шу бир оғиз сўзда ифодалайди. Суҳбатдошимизнинг айтишича, икки қардош давлат ўртасидаги мавжуд вазият сабаб, ота-онаси ҳатто Ўзбекистонда ҳаётдан кўз юмган яқинларининг маъракасини Тожикистонда ўтказиб, ўз уйларида аза очишга мажбур бўлишган.Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.