Monday, 24 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Жанубий Кореяда ишлаш ниятидаги ўзбеклар имтиҳон қилинди

Жанубий Кореяда ишлаш ниятидаги ўзбеклар имтиҳон қилиндиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Жанубий Кореяда ишлаш учун ариза топширган қарийб 10 минг ўзбекистонлик ўртасида корейс тили имтиҳонлари хавфсизлик чоралари кучайтирилган шароитда ўтказилди. Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ушбу имтихонларни 20-21 апрел кунлари Тошкент, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида, 8 та коллеж биносида уюштирди. Ушбу имтиҳонларга 18-39 ёшгача бўлган, муқаддам судланмаган ва Кореядан депортация қилинмаган фуқаролар қўйилди. Имтиҳон давомида номзодлар корейс тили бўйича тест саволларига жавоб беришлари ҳамда оғзаки имтиҳонларни топширишлари керак. Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги имтиҳон топширувчилардан уяли алоқа воситалари милиция томонидан олиб қўйилиши ҳақида олдиндан огоҳлантирди. Тест давомида қоидаларга риоя қилмаганлар эса, имтиҳондан чиқариб юборилиб, 2 йил давомида бу тестларга яқинлаштирилмаслиги айтилди. Агентликка кўра, ҳатто номзоднинг тестдан муваффақиятли ўтиши ҳам унинг Корея Республикасига ишга юборилишини кафолатламайди.
Мой аккаунт