Андижон ҳокимининг машинаси аварияга учради, икки киши жароҳатланди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Андижонда шаҳар ҳокимининг Chevrolet Captiva хизмат машинаси иштирокида 8 октябрь куни рўй берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида икки киши жароҳатланди. Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, шаҳар ҳокими Дилшод Раҳматуллаевники, деб айтилаётган давлат рақами “60204AAA” бўлган қора рангли Chevrolet Captiva автомобили Андижоннинг "Кўк гумбаз" масжиди ёнидаги йўлда қарама-қарши томондан келаётан Chevrolet Cobalt машинаси билан тўқнашган. Авария оқибатда Cobalt машинаси ичида бўлган икки аёл оғир жароҳатланди ва улар Андижон Шошилинч тиббий ёрдам марказига ётқизилди. Уларнинг аҳволи ҳақида махлумот йўқ. Cobalt машинасининг эгаси Озодликка гапиришни истамади. Гувоҳларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган пайтда Chevrolet Captivaда Андижон шаҳар ҳокими Дилшод Раҳматуллаев бўлган, машинани унинг ҳайдовчиси бошқарган.