Saturday, 15 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Андижонда касса терминали йўқ тадбиркорлар молини солиқчилар тортиб олаяпти

Андижонда касса терминали йўқ тадбиркорлар молини солиқчилар тортиб олаяптиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Андижоннинг Эски шаҳар мавзеидаги марказий деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари сотувчи дўкондорлар товарини солиқ идораси ходимлари олиб қўяётганидан Озодликка арз қилди. Тадбиркорларнинг айтишича, солиқчилар касса терминалисиз ишлаётган барча дўкондорлар молларини тортиб оляпти. Тадбиркорлар уларнинг иши судга оширилиб, бу масала судда кўриб чиқилгунча сут ва гўшт маҳсулотлари айниб қолишидан хавотирда. Андижон вилояти ва шаҳар солиқ идораси инспекторлари 3 март куни Андижон шаҳрининг бир қатор бозорларида рейд ўтказди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган тадбиркорлардан бирининг айтишича, солиқчилар марказий деҳқон бозоридаги ҳужжатларида камчилик бўлган ва терминалсиз ишлаган дўкондорларнинг молларини олиб қўйган: “Эрталабдан беш-олти нафар солиқчилар бозордаги дўконларни тафтиш қилишни бошлади. Ёнимиздаги Ҳожи ака деган дўкондорнинг барча молини конфискация қилиб, олиб қўйди. Солиқчиларнинг бу ҳаракатини кўриб, биз ва бошқа бир қанча дўкондорлар ишни тўхтатиб, дўконларни ёпдик”, деди тадбиркор.
Мой аккаунт