Tuesday, 18 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

“Чинни бозор” савдогарлари солиқчилар рейдларидан норози бўлмоқда

“Чинни бозор” савдогарлари солиқчилар рейдларидан норози бўлмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкентдаги “Чинни бозор” савдогарлари солиқ ходимлари томонидан турли баҳоналар билан бўладиган текширишлардан шикоят қилишди. Савдогарлар иддаосига кўра, текширишлар орқали тадбиркорлар қўрқитилиб, катта суммадаги пул беришга мажбурланаяпти. “Ҳар кун дўконларни босишади” “Чинни бозор” савдогарлари номидан Озодликка бўлган мурожаатда айтилишича, пахта мавсуми тугаши билан солиқчилар бозордаги дўконларга турли хил рейдлар уюштирмоқда: “Чинни бозор”да нотинчлик. Солиқчилар томонидан ҳар куни 4та дўконни “чек берилмади” баҳонаси билан босишаяпти. Тадбиркорни қўрқитиб, 2 минг доллар пулини олиб кетишмокда. Ҳали тадбиркорларнинг 2014 йилдаги пожар асоратлари кетмади. Яқиндагина пахтадан зўрға қутилдик. Президентимизнинг тадбиркорга ғамҳўрлик қилиш тўғрисидаги қарорларига ҳам амал қилишмаяпти”, дейилади Озодликка йўлланган мактубда.
Мой аккаунт