Tuesday, 04 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Ерни суғориш учун фермер машинасини сотмоқчи

Ерни суғориш учун фермер машинасини сотмоқчиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Ўзбекистонда томчилаб суғоришни жорий қилган юридик шахсларни беш йилга ягона ер солиғи тўлашдан озод қилиш ташаббуси кўтарилмоқда. Бу борада қонунчиликка ўзгартишлар киритиш Ўзбекистон президенти 22 октябрда имзолаган "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонда назарда тутилган, деб хабар қилди 12.уз сайти. Озодлик билан суҳбатлашган баъзи фермерлар ва мутахассислар бу соҳада оптимист бўлиш қийинроқ деган фикрни айтди. Президентнинг тилга олинган фармонида "кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда, сувни тежайдиган самарали технологияларни, биринчи навбатда томчилатиб суғоришни, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини уларнинг фаолиятига татбиқ этишга кўмаклашиш - Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашларининг энг муҳим вазифалари ва фаолият йўналишлари"дан бири сифатида белгиланган эди.
Мой аккаунт