Tuesday, 25 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Минор масжидидаги ҳайит намозига таклифнома билан кирилади

Минор масжидидаги ҳайит намозига таклифнома билан кириладиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкентнинг Юнусобод туманида қурилган Минор масжидида биринчи марта намоз Қурбон ҳайити куни ўқилади. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмийсига кўра, масжид биносида, илк сафларда фақат таклифнома берилган кишилар намоз ўқийди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Озодлик билан суҳбатда Қурбон ҳайити намозини ўқиш учун янги ишга тушган Минор масжидига келадиган ёши улуғ нуроний отахонларга таклифнома берилган. Шайх Абдулазиз Мансурга кўра, масжид хонақоҳида қариялар қийналмай намоз ўқишларини таъминлаш учун таклифнома жорий қилинган: - Биринчи кундан нуроний отахонлар орқада қолиб, қийналиб қолишмасин, ёши улуғ, табаррук ёшдаги кишиларга таклифнома берилсин, хурсанд бўлиб дуолар қилиб кетишсин, деб таклифнома ташкил қилинган,- деди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари.
Мой аккаунт