Monday, 24 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тошкентдан борган текширувчиларни асосан Туркиядагилар қизиқтирди

Тошкентдан борган текширувчиларни асосан Туркиядагилар қизиқтирдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Озодликка маълум бўлишича¸ Тошкентдан 23та авбобусда Наманган вилоятининг Косонсой туманига борган Ўзбекистон ИИВ¸ МХХ ва прокуратуранинг юзлаб ходимлари 9 ноябрь куни туманда уйма-уй юриб текширув ўтказган. Наманган вилояти Косонсой туманидаги маҳаллаларда Тошкентдан келган махсус гуруҳлар оммавий текширув¸ айрим ҳолларда¸ тинтув ўтказгани ҳақидаги маълумот Озодликка маҳаллий манбалардан етиб келди. Косонсой туман Ички ишлар бўлими ходими туманда ИИВ¸ МХХ ва прокуратура ходимларидан тузилган махсус гуруҳ “паспорт текшируви”ни амалга оширганини тасдиқлар экан¸ бу жараëн давомида тинтувлар бўлган-бўлмагани ва уларнинг қандай якун топганига оид маълумот беришни истамади. Озодлик мухбири бу жараëнни ўрганиш мақсадида оддий косонсойликлар¸ қолаверса¸ унда бевосита иштирок этган маҳалла қўмиталари раҳбарлари билан гаплашди.
Мой аккаунт