Wednesday, 12 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Тўй ўтказиш қоидаларини бузганлар жаримага тортилди

Тўй ўтказиш қоидаларини бузганлар жаримага тортилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкент шаҳрида тўй-ҳашамларни ўтказиш бўйича янги қоидаларга амал қилмаган муассасалар жами 111 миллион 592 минг сўмлик жаримага тортилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати расмийлари маълум қилди. -- Бир йил давомида тўй-ҳашамларда ҳокимият ишлаб чиққан қоидаларни бузганлар, солиқ қоидаларини бузганлар жаримага тортилди. Бу солиқ идорасининг бизга келган маълумоти, деди Тошкент ҳокимлиги Ахборот хизмати ходими. 2012 йил апрел ойида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида" қарор қабул қилди. Шу қарорга кўра, тўй қилмоқчи бўлган шахс маросимни тўйхона, ресторан эгалари, тўйда хизмат қиладиган созанда ва тўй бошловчилару овоз кучайтириш, дизайнер, фото ва видео суратга олиш, лимузин хизмати ҳамда бошқа юридик ёки жисмоний шахслар билан шартнома тузган ҳолда ўтказиши керак бўлади.
Мой аккаунт