Thursday, 27 August, 2026г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Уралда ўз чақалоқларини туғилиши билан ўлдирган она қидирилмоқда

Уралда ўз чақалоқларини туғилиши билан ўлдирган она қидирилмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
14 май куни Свердловск вилоятининг Юқори Пишма шаҳарчасидаги савдо дўкони музлатгичидан иккита чақалоқ мурдаси топилди. Россия матбуотида гўдакларни шу дўкон омборхонасида ишлаган муҳожир аёллардан бири туғиб, ташлаб кетгани ҳақида гап-сўзлар тарқамоқда. Уралдаги Верхняя Пишма шаҳарчасида иккинчи кундирки Свердловскнинг энг тажрибали терговчилари ва криминал экспертлари ишламоқда. У ерда "Марказий" деб номланган гастроном ертўласидаги музлатгичдан 14 май кундуз куни иккита чақалоқ мурдаси топилди. Аниқланишича, бу савдо дўкони маҳаллий тадбиркор томонидан сотиб олинган. Ертўлада йиғилиб қолган эски озиқ-овқат маҳсулотларини олиб чиқаётган фаррошлардан бири иккита целлофан пакетда музлатилган хамир маҳсулотлари орасида музлаб қолган гўдакларни кўриб қолган.
Мой аккаунт